14.11.2023 12:31
5406
Манба: Алонсонинг «Байер» билан шартномасида «Реал» учун товон пули кўрсатилган

Хаби Алонсонинг «Байер» билан келишувида «Реал» учун товон пули кўрсатилган 

Spox'нинг хабар беришича, шартномада Мадрид клуби учун 15дан 18 млн еврогача товон пули қайд этилган.

Таъкидланишича, агар раҳбарият бундай бандни киритишга рози бўлмаганида испаниялик мутахассис Леверкузен билан шартномасини 2026 йилгача узайтирмасди.

Карло Анчелотти кетган тақдирда «Реал» бош мураббийлигига асосий номзод Алонсо экани аввалроқ хабар қилинганди.

Испаниялик мураббий бошқарувидаги «Байер» Бундеслигада 31 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва барча турнирларда 12 ўйиндан бери фақат ғалаба қозонмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар