14.11.2023 17:16
5314
Мали ўсмирлар жамоаси сардори «Барселона»га ўтмоқда

Индонезияда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон U17 жамоасига қарши ўйинда майдонга тушган Мали U17 жамоаси вингери Ибраҳима Диарра фаолиятини Испанияда давом эттиради.

As хабарига кўра, «Барселона» клуби раҳбарияти Мали ўсмирлар жамоаси сардорининг Каталонияга кўчиб ўтиши масаласини ҳал қилган. Клуб скаутлари эътиборига тушган Диарра ҳали 16 ёшда экани сабабли ФИФА регламентига кўра ўтиш ҳозир амалга ошмайди. Томонлар футболчи 18 ёшга тўлгач – 2024 йилнинг охирида келишувни расмийлаштириши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ибраҳима Диарра Ўзбекистонга қарши 1-тур ўйинида 89 дақиқа ҳаракат қилиб, Мамаду Думбиянинг голига ассистентлик қилган ва жамоасининг йирик ҳисобли ғалабасига (3:0) ҳисса қўшганди. Мали U17 жамоаси 2-турдан кейин 3 очко билан гуруҳда 2-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар