14.11.2023 15:01
16999
Левандовски собиқ жамоасига қайтиши мумкин

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски каталонияликлар жамоасини тарк этиши мумкин.

Todofichajes'нинг ёзишича, полшалик 35 ёшли форвард фаолиятини Саудия Арабистони, АҚШ ёки Германияда давом эттириши мумкин. Бундеслигадан футболчига Дортмунднинг «Боруссия»си қизиқиш билдирмоқда ва Робертнинг ўзи ҳам собиқ жамоасига қайтишни (2010-2014 йиллар оралиғида ўйнаган) истисно этмаяпти.

Қайд этилишича, «Барселона» яқин орада Левандовски билан хайрлашмоқчи эмас.

Бу мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 14та ўйинда қатнашиб, 8та гол ва 4та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар