14.11.2023 16:12
2771
Игор Сергеев: «Эрон билан ўйинда юз эмас, минг фоиз иштиёқ билан ўйнаш керак. Туркманистон ҳам яхши жамоа»

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасидаги Туркманистон (16 ноябр) ва Эронга (21 ноябр) қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади. Йиғинга қўшилган Игор Сергеев бўлажак ўйинлар ҳақида тўхталди.

Таиланд чемпионати ҳақида? Янги клубим менга ёқяпти. Очиғи, Таиланд чемпионати бундай даражада эканини кутмагандим. Шароитлар яхши. Таиланд чемпионатининг даражаси ўзимизнинг Суперлигадан кам эмас, деб ўйлайман.

«Миллий жамоадаги атмосфера аъло даражада. Бўлажак расмий ўйинларга тайёргарликни бошладик. Одатдагидек, барча жанговар ҳолатда.

Сунъий қопламали майдонда ўйнаш ҳужумчи учун қанчалик қийин? Қозоғистонда тўп сургандим, биласиз бу чемпионатдаги 70 фоиз стадионлар сунъий қопламали. Сунъий газонда ўйнаш ноқулай, аммо бу мен учун янгилик бўлмайди. Жамоадошларимга қанчалик қийин бўлади, бунисини билмадим. Ҳозир «Жар»да табиий майдонда шуғулланаётган бўлсак-да, сунъий майдон катта муаммо бўлмайди, деб ўйлайман

Туркманистон ва Эрон ҳақида? Менимча, Эрон қанчалик кучли жамоа эканини барча билади. Уларга қарши ўйинда 100 эмас, 1000 фоиз иштиёқ билан ўйнаш талаб этилади. Туркманистонга келадиган бўлсак, улар ҳам яхши жамоа. Биз сафарда ўйнаймиз ва у ердаги майдон сунъий қопламали. Рақиблар ҳақида кўп гапириш мумкин, аммо биринчи навбатда ўзимиз тайёр бўлишимиз шарт. Бошқа нарсага эътибор бериш шарт эмас» - дея Сергеевнинг сўзларини келтирган Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар