14.11.2023 10:09
1325
Эдерсон Бразилиянинг Колумбия ва Аргентинага қарши ўйинларини ўтказиб юборади

Эдерсон ноябр ойидаги ўйинларда Бразилия сафида бўлмайди.

МЕN нашрининг хабар беришича, «Манчестер Сити» дарвозабони АПЛ 12-тури доирасидаги «Челси»га қарши ўйинда (4:4) чап оёғидан жароҳат олган. Унинг тикланиш вақти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Эдерсон бу мавсумда Англия чемпионатида 11та ўйин ўтказди.

Бразилия ЖЧ-2026 саралаши доирасида 17 ноябр куни Колумбия билан, 21 ноябрда Аргентина билан учрашади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар