14.11.2023 18:06
1564
Теглар
Беллингҳем жароҳати туфайли Англия миллий жамоасидан «Реал» ихтиёрига қайтади

Жуд Беллингҳем Англия миллий жамоаси йиғинини тарк этадиган бўлди.

Ла Лига доирасидаги «Райо Вальекано»га қарши ўйинда елкасидан жароҳат олган футболчи «Валенсия» билан баҳсда майдонга тушмаганди.

Англия миллий жамоаси расмий сайти Беллингҳем яқин орада «Реал» клуби ихтиёрига қайтишини расман маълум қилди.

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саугтейт яна уч ўйинчи – Коул Палмер, Рико Льюис ва Эзри Консани таркибга жалб этган. Англия Евро-2024 саралаши доирасида Малта ва Шимолий Македонияга қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар