13.11.2023 12:15
3128
Теглар
«Жамоам билан фахрланаман» — Почеттино «Сити» билан 4:4дан сўнг 

«Челси» бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ 12-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га (4:4) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жамоамдан жуда фахрланаман, мамнунман. Ўйлайманки, футболчилар ҳурматга лойиқ. Биз дунёнинг энг яхши жамоаси билан ўйнадик, назаримда. Мен ғурурланадиган нарсалар жуда кўп.

Ҳали ҳам яхшиланишимиз керак, бу — лойиҳа яратиш жараёни. Бу тажриба жамоамизни яхшилайди, ундан фойдаланишимиз керак. 

Ўйин тугагач, Гвардиола билан қўл бериб кўришмасдан ҳакам томонга юрганим? Стерлинг узоқроққа бориши мумкин эди, аммо ўйинни тугатиб қўйишди. 

Ҳа, сариқ карточкага лойиқ эдим, Энтони Тэйлор ва бошқа ҳакамлардан кечирим сўрайман. Бу хатти-ҳаракат унчалик яхши эмасди. Пепдан ҳам узр сўрамоқчиман, бор эътиборимни майдонга қаратгандим», — дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар