13.11.2023 19:05
6307
U17 жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Канада устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Индонезияда ўтаётган 17 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2-турида Ўзбекистон Канадага қарши майдонга тушди.

Суракартадаги «Манаҳан» стадионида ўтган учрашувда Жалодиддин Раҳматуллаев мураббийлигидаги ўсмирларимиз йирик ғалабага эришди. Ҳисобни очувчи гол автогол сифатида қайд этилган бўлса, Амирбек Саидовнинг дубли ҳисобни йириклаштирди – 3:0.

Шу тариқа, Ўзбекистон 3 очко билан гуруҳда 3-ўринда бормоқда. Испания 6 очкога эга бўлса, Мали 3 очко ва тўплар нисбатига кўра 2-ўринда бормоқда. Ўзбекистон 3-турда 16 ноябр куни Испанияга қарши майдонга тушади. Ўйин соат 14:00да бошланади. Гуруҳдан дастлабки икки ўрин эгаси ҳамда энг яхши натижага эга тўртта 3-ўрин соҳиби кейинги босқичга йўлланма олади. 

U17 ЖЧ-2023. 2-тур  
Ўзбекистон U17 – Канада U17 – 3:0

Ҳакам: Иво Мендез (Боливия)
Голлар: Ричард Чукву автогол 22, Амирбек Саидов  27, 80.
Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 7.Лазизбек Мирзаев, 8.Беҳруз Шукуруллаев, 9.Амирбек Саидов, 13.Беҳруз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев (18.Жасур Ҳикматуллаев, 46), 16.Муҳаммадали Раимов, 17.Оллоберган Каримов ( 3.Яҳё Ўринбоев, 85), 19.Шерзод Абдулбориев, 20.Дилшод Абдуллаев.
Канада: 1.Натаниэль Абраҳам, 2.Тео Ригопулос, 3. Гаэль Де Монтини, 5.Чимере Омезе, 6.Лазар Стефанович, 7.Тарик Таҳид (10.Филип Игбинобаро, 46), 8.Живан Бадвал, 9.Антони Клуковски (19.Эрик Поп, 63), 11.Кевон Таверниер (21.Лукас Озимеч, 46), 13.Ричард Чукву, 14.Тайлер Лондоно.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар