13.11.2023 09:20
9621
Теглар
«Реал» Гулер билан боғлиқ вазият сабаб бош шифокорини ишдан бўшатди

«Реал» бош шифокори ишдан бўшатилди.

Маrca хабарига кўра, клуб Нико Михич билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилган. Хорватиялик мутахассис клубда 2017 йилдан бери ишлаб келаётганди. 

Бу қарорга футболчиларнинг мавсум бошидаги жароҳатлари ва улардан кейин тикланиш ишлари сабаб бўлган. 

Гап биринчи навбатда жамоага янги келган яримҳимоячи Арда Гулер билан боғлиқ бўлиб, у доимий равишда жароҳатлар ва мушаклар оғриғини бошдан кечирди. Туркиялик футболчи Мадрид клубида ҳамон дебют қила олмади. 

Бундан ташқари, аввалроқ Карим Бензема, Давид Алаба ва Дани Себалоснинг жароҳатлари қайталаниши борасида баҳслар бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар