13.11.2023 22:14
4116
Теглар
Фабрегас Италия клубида бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

«Арсенал» ва «Барселона» собиқ футболчиси Сеск Фабрегас Италиянинг «Комо» клубида бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида тайинланди.

«Комо 1907» ва Морено Лонго шартномани ўзаро бекор қилишди. Янги мураббий топиш ишлари бошланган, унгача Сеск Фабрегас бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди», - дейилади клуб хабарида.

Сеск Фабрегас ҳозиргача ушбу жамоанинг ёшлар таркибини бошқараётган эди. У ёзда футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббий сифатида иш бошлаганди.

«Комо» В Серияда 12 ўйинда 21 очко тўплаб, 7-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар