12.11.2023 14:09
1548
Теглар
«Реал»нинг мағлубиятсиз ўйинлар серияси 10тага етди 

Мадриднинг «Реал» клуби 10 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай келмоқда. 

Карло Анчелотти шогирдлари куни кеча Ла Лига 13-тур доирасида «Валенсия» устидан (5:1) ишончли ғалабани қўлга киритди. 

Мадридликлар сўнгги бор 24 сентябр куни «Атлетико»га қарши беллашувда (1:3) мағлуб бўлишган. Жамоа ўшандан бери барча турнирларда 8 ғалаба ва 2 бор дурангга эришди (25:6).  

«Реал» навбатдаги баҳсни «Кадис»га қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар