12.11.2023 20:22
7787
Теглар
«Пеналти тўғри белгиланган» – Ҳакамлар маркази Азиз Асимовнинг қарорини тўғри деб топди

Ўзбекистон ҳакамлар маркази Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги «Насаф» ҳамда ОКМК ўртасидаги баҳсда белгиланган баҳсли пеналтини тўғри қарор деб топди.

«Бироз аввал якунига етган «Насаф» – ОКМК жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финал баҳсининг 70-дақиқасида олмалиқликлар жарима майдончаси ичида ОКМК аъзоси Акрамжон Комилов тўп учун курашда йиқилгач, дастлаб унинг қўли тўпга тегди, сўнгра ўнг оёғи билан қўшимча ҳаракат амалга ошириб, рақиб футболчиси Азизбек Амоновга нисбатан ўйин қоидасини бузган. Шундан сўнг, учрашув бош ҳаками Азиз Асимов ВАР такрорларини кўриш учун монитор ёнига борди ва такрорларни кўриб чиққач, 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

Натижада, ўйин тақдирини ҳал қилган ушбу вазият Эксперт-ҳакамлар комиссиясида кўриб чиқилди ва мутахассисларнинг умумий хулосаси олинди. Қуйида ушбу хулоса ва қарорни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мазкур вазиятда футболчининг нотабиий ҳолатдаги қўли дастлаб тўпга теккан, шундан сўнг унинг оёқда амалга оширган қўшимча ҳаракати туфайли рақиб ҳам йиқилиб тушган. Жарима майдончаси ичида содир этилган бу қоидабузарликларга асосланган ҳолда, бу вазиятда пенальти тўғри белгилангани қайд этилди. Экспертлар ҳакамнинг қарорини тўғри деб топишди», - дейилади хабарда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар