12.11.2023 22:09
4081
Теглар
Ла Лига. «Барселона» Левандовскининг дубли эвазига камбэк қилди

Ла Лига 13-тури доирасида «Барселона» «Алавес»га қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ Омородион меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққач, иккинчи бўлимда Левандовски катта саҳнага чиқди. Полшалик ҳужумчи 53 ва 78-дақиқалардаги голи эвазига жамоасининг иродали ғалабасини таъминлади – 2:1.

Шу тариқа, «Барса» 30 очко билан 3-ўринда бормоқда, «Алавес» эса 12 очко билан 14-ўриндан жой олган. Пешқадам «Жирон»да 34 очко, 2-ўриндаги «Реал» ҳисобида эса 32 очко мавжуд.

Ла Лига. 13-тур

Барселона – Алавес 2:1

Голлар: 0:1 – 1 Омородион, 1:1 – 53 Левандовски, 2:1 – 78, пенальти Левандовски.

Барселона – тер Стеген, Араухо, Мартинес, Кунде (Бальде, 70), Жоау Канселу, Гундўған, Педри (Ромеу, 81), Лопес (Рафинья, 63), Жоау Феликс (Ферран Торрес, 70), Ямаль, Левандовски.

Алавес – Сивера, Горосабель, Абкар, Марин, Дуарте, Теналья, Хави Лопес, Гуриди (Хаджи, 79), Антонио Бланко (Мендес, 85), Гевара, Риоха (Реббаш, 63), Омородион (Кике Гарсия, 79).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар