12.11.2023 17:41
2615
Теглар
«Бавария» Бундеслигада гол уриш бўйича рекорд ўрнатди 

Мюнхен клуби 11 турда 42та гол уриб Бундеслига рекордини ўрнатди. 

Томас Тухел бошчилигидаги «Бавария» 11 турда 9 ғалаба ва 2 дуранг қайд этиб, 42 бор рақиб дарвозасини ишғол этди. Бунгача ҳеч бир жамоа Бундеслиганинг дастлабки 11 учрашувида қирқдан ортиқ гол ура олмаган. 

Мюнхенликлар чемпионат давомида «Дармштатд» билан баҳсда 8:0 ва «Бохум»га қарши учрашувда 7:0 ҳисобларида ғалабага эришган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар