12.11.2023 22:53
2957
Теглар
«Ҳакамлар 11 метрли нуқтани кўрсатишдими, демак, қоида бузилган». Рўзиқул Бердиев финалдаги ғалаба ҳақида

Ўзбекистон кубоги финалидаги ғалабадан («Насаф» - ОКМК (1:0) кейин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қувончини яшириб ўтирмади.

«Менимча, мухлисларни хурсанд қила олдик. Асосий мақсадимиз ҳам шу эди. Ғалаба билан ҳаммани табриклайман!

Ўйинга келсак, осон бўлмади. Чунки рақибимиз ростан ҳам тажрибали жамоа эди. Учрашув давомида тўп назоратидаги устунлик ОКМК футболчиларида эди. Хавфли вазиятлар бизда кўпроқ бўлди ва ғалабага эришдик.

Марко мавсум бошидаги 6 ойни жароҳат туфайли ўтказиб юборди. Бу унинг ҳолатига таъсир қилиши табиий, лекин жамовий ўйинда, майдонда қора ишларни бажаришда анча фойдаси тегяпти. Хусусан, бугунги ғалабага ҳам муносиб ҳисса қўшди.

Сўнгги ўйинимиздан кейин Умар Эшмуродовнинг иситмаси кўтарилиб кетди. Унинг тузалиб кетишига умид қилган эдик. Аммо бетоблиги сабаб таваккал қилмасликка қарор қилдик.

Пенальти белгиланган эпизодга келсак, ҳакамлар вазиятни узоқ ўйлашди. Улар 11 метрли нуқтани кўрсатишдими, демак, қоида бузилган. Менинг фикрим шу», - дея Рўзиқул Бердиевнинг сўзларини келтирган ПФЛ матбуот хизмати.

Ушбу ўйинда Азиз Асимовнинг мезбонлар фойдасига белгилаган пеналтиси мунозараларга сабаб бўлган, кўп ўтмай Ҳакамлар маркази бош ҳакамнинг қарорини тўғри деб топган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар