11.11.2023 13:49
12774
Теглар
Кейн қайси футболчи билан бирга ўйнашни исташини айтди

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн «Интер Майами»нинг аргентиналик футболчиси Лионел Месси билан бир жамоада ўйнашни хоҳлашини айтди.

«Месси билан ўйнашни хоҳлардим. Лионел — футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири. У менга мунтазам равишда ассистентлик қилган бўларди», — дея 30 ёшли инглизнинг сўзларини келтиради АS. 

Кейн 2023 йил ёзидан «Бавария»да ўйнамоқда ва бу мавсумда Бундеслигада 10та ўйинда 15та гол урди. Унинг мюнхенликлар билан шартномаси 2027 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар