«Унга яна нимадир бўлди». Анчелотти Гюлер «Валенсия»га қарши дебют қилмаслигини маълум қилди
Арда Гюлернинг «Реал» сафидаги дебюти яна чўзиладиган бўлди. Карло Анчелотти туркиялик футболчи ўйинга тайёр эмаслигини маълум қилган.
Гюлер сўнгги икки ўйинда Мадрид клубининг қайдномасидан ўрин олган бўлса-да, майдонга тушмаганди.
«Брага»га қарши ўйиндан кейин унга яна нимадир бўлди. Жиддий нарса эмас, аммо нимадир безовта қиляпти. Арда хафа, чунки у ўйнашни истамоқда. Бу ортга кичик қайтиш. Бу аввалги жароҳатнинг қўзғалиши эмас. У ФИФА кунларида янада яхшироқ тикланиши мумкин», - дейди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли туркиялик хавбек «Фенербахче»дан 20 миллион еврога сотиб олинганди. «Реал» - «Валенсия» баҳси шанба оқшомида соат 01:00да бошланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар