10.11.2023 16:13
5570
Теглар
U17 ЖЧ-2023. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси турнирни йирик мағлубият билан бошлади

Индонезияда Ўзбекистон U17 ҳамда Мали U17 жамоалари ўйини билан ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт берилди.

Суракарта шаҳридаги «Манаҳан» ўйингоҳида кечган баҳсда Жалолиддин Раҳматуллаев мураббийлигидаги ўсмирлар жамоамиз турнирни йирик мағлубият билан бошлади. Мамаду Думбиянинг ҳет-трики Малига йирик ҳисобли ғалабани келтирди – 3:0.

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси 2-турда Канадага қарши майдонга тушади. Ўйин 13 ноябр куни бўлиб ўтади. Мали эса шу куни Испанияга қарши ўйнайди.

U17 ЖЧ-2023. 1-тур
Мали U17 – Ўзбекистон U17 – 3:0

Ҳакам: Техера Густаво (Уругвай)
Суракарта, «Манаҳан» стадиони.
Голлар: Мамаду Думбия 30, 72 пен., 75.
Мали: 1. Бурама Коне, 2. Муса Траоре, 5. Исса Траоре, 3. Ҳамиду Макалу, 4. Сулаймон Санаго, 6. Секу Коне, 10. Анге Тиа Мартиал (14. Усмон Теро, 74), 15. Байе Кулибали, 11. Иброҳим Канате, 17. Мамаду Думбия, 8. Усмон Диарра (19. Муҳаммад Барри, 90)
Ўзбекистон: 21. Муҳаммадюсуф Собиров, 19. Шерзод Абдулбориев, 20. Дилшод Абдуллаев, 6. Озодбек Ўктамов (15. Озодбек Эргашов, 53), 13. Беҳруз Жўматов, 5. Азизбек Тўлқинбеков, 3. Яҳё Ўринбоев ( 16. Муҳаммадали Раимов, 46), 17. Оллоберган Каримов (18. Жасур Ҳикматуллаев, 85) 9. Амир Саидов, 14. Шодиёр Шодибоев (11. Қувончбек Абраев, 85),7. Лазизбек Мирзаев.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар