10.11.2023 19:24
2399
Теглар
U-17 ЖЧ-2023. Испания Канадани мағлуб этди, Индонезияда дуранг, Марокашда ғалаба

Индонезияда ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ-2023нинг 1-тур баҳслари давом этди.

Ўзбекистон жой олган В гуруҳидаги иккинчи ўйинда Испания Канада устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. «Барселона» футболчиси Марк Гиу жамоасининг 1-голига муаллифлик қилди.

А гуруҳида мезбон Индонезия эса Эквадор билан дуранг қайд этди – 1:1. Марокаш эса Панама устидан ғалабага эришди – 2:0.

U-17 ЖЧ-2023. 1-тур

А гуруҳи

Индонезия – Эквадор – 1:1

Голлар: Архан Кака 22 – Обандо 28.

Панама – Марокаш – 0:2

Голлар: Cайфиддин 16, Айман 90+5

В гуруҳи

Мали – Ўзбекистон – 3:0

Испания – Канада – 2:0

Голлар: Марк Гиу 20, Жуньет Касанова 76.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар