10.11.2023 18:18
1343
Теглар
Суарес Бразилия чемпионатида 19 дақиқа ичида ҳет-трикка эришди

«Гремио» форварди Луис Суарес Бразилия чемпионатида 19 ичида ҳет-трикни расмийлаштирди.

Бразилия А Серияси 33-тури доирасидаги «Ботофого»га қарши учрашувда мезбонлар форварди Диего Коста ҳисобни очган бўлса, 49-дақиқагача майдон эгалари 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишганди. 36 ёшли уругвайлик ҳужумчи учрашувнинг 50, 53 ва 69-дақиқасида учта гол киритиб, жамоасининг камбэкига сабаб бўлди – 4:3.

Суарес 2023 йилда Порту-Алегри клуби сафидаги жами 48 ўйинда 23та гол ва 16та ассист қайд этди. 

Аввалроқ, Луис Суареснинг декабр ойида эркин агент сифатида «Интер Майами»га кўчиб ўтиши ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар