Салоҳ – АПЛда октябр ойининг энг яхши ўйинчиси. Муҳаммад бу борада Руни ва ван Персига етиб олди
«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ октябр ойи якунларига кўра Премьер-лиганинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Мисрлик футболчи фаолияти давомида 5-марта ушбу совринни қўлга киритди. У бу борада Уэйн Руни ва Робин ван Персига етиб олди. Қайд этиш жоиз, Салоҳ 5 марта ой лауреати бўлиб, фаолиятини давом эттираётган ўйинчилар орасида бу борада пешқадамлик ҳам қилмоқда.
Ушбу совринни Муҳаммад Салоҳдан кўпроқ фақат 4 нафар футболчи қўлга киритган – Стивен Жеррард, Криштиану Роналду (6 мартадан), Серхио Агуэро ва Ҳарри Кейн (7 мартадан).
Маълумот учун, Муҳаммад октябр ойида АПЛдаги 3 ўйинда ҳам гол киритди. У 8та гол билан тўпурарлар сафида бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар