09.11.2023 18:13
993
«Реал» Валверде билан шартнома узайтирилганини эълон қилди

Мадриднинг «Реал» клуби бир қатор футболчилар билан шартномани узайтиришда давом этмоқда.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Федерико Валверде билан амалдаги шартнома 2029 йилгача узайтирилган.

Қайд этилишича, янги келишувга кўра Феденинг товон пули миқдори 1 миллиард евро этиб белгиланган.

Аввалроқ, Мадрид клуби раҳбарияти Винисиус, Родриго, Камавинга сингари футболчилар билан шартнома узайтирилгани ҳақида эълон қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар