Луис Диаснинг отаси ўғирланганидан 13 кун ўтиб, озод қилинди
«Ливерпул» яримҳимоячиси Луис Диаснинг отаси ниҳоят озод этилди.
Колумбиялик футболчининг отаси Мануэл Диас 28 октябр куни Гуахирада миллий озодлик армияси томонидан ўғирлангани маълум қилинганди. 13 кунлик асирликдан сўнг Мануэл жиноятчилар қўлидан озод этилган. Marca хабарига кўра, у ҳозирда Бирлашган миллатлар ташкилоти вакиллари ҳимоясида.
Эслатиб ўтамиз, Луис Диас «Лутон»га қарши ўйинда гол киритиб, либосидаги ёзувлар орқали отасини озод этишни сўраганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар