09.11.2023 22:25
1602
Теглар
«Истеъфо – муаммонинг ечими эмас». Фердинанд, Скоулз ва Ҳаргривз Тен Ҳаг «МЮ»даги ишини давом эттириши керак деб ҳисобламоқда

«МЮ» собиқ ўйинчилари жамоанинг муваффақиятсиз ўйинларига қарамай, жамоа бош мураббийининг истеъфога чиқарилишига қарши.

ЕЧЛ 4-турида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Копенҳаген»га мағлуб (3:4) бўлгач, мавсум бошидан буён 17 ўйиндаги 9-мағлубиятини тан олди. Бу сўнгги 50 йилдаги энг ёмон натижадир.

Шунга қарамай, Рио Фердинанд, Пол Скоулз ва Оуэн Ҳаргривз «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ва футболчилар Эрик тен Ҳагни қўллаб-қувватлаши лозим деб ҳисобламоқда.

«Мураббийга ишонч билдиришда давом этиш керак. Ҳа, натижалар жуда ёмон, аммо у қолиши керак», - дейди Фердинанд TNT Sports’даги эфирда.

«Фикримча, унга ҳали жуда катта босим ўтказилаётгани йўқ. У ўтган мавсумни яхши ўтказди, аммо бу йил жамоа таркибида муаммолар кузатилди, жароҳатлар кўп, аммо барибир 17 ўйинда 9 мағлубият – яхши эмас. Мураббийларнинг 2-3 йилда ҳайдалганини биламан, аммо бу сафар ҳам бу йўлни танлаш тўғри эмас. Унга ишонч билдирилиши керак. У шу пайтгача яхши ишлаган. Четлатиш масаласида ҳам унинг омади юришмади. Жамоада етакчи йўқ, эҳтимол Каземиро ўйнаса, ҳаммаси бошқача бўларди», - дейди Пол Скоулз.

«Мураббийларни истеъфога чиқариш – муаммонинг ечими эмас. Жамоа мураббийи учун ҳам ўйнаши ва уни сақлаб қолиши керак», - дейди Ҳаргривз.

Маълумот учун, Манчестер клуби ЕЧЛдаги 4 ўйинда 3 мағлубият ва 1 ғалаба қайд этиб, гуруҳда сўнгги ўринда бормоқда. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар