09.11.2023 13:33
2665
Теглар
Хави «Барселона» ўйинчилари билан 45 дақиқалик учрашув ўтказиб, ғурур ва фидойилик ҳақида гапирди

Хави ЕЧЛ 4-турида «Шахтёр»дан учралган мағлубиятдан (0:1) сўнг «Барселона» футболчилари билан 45 дақиқалик учрашув ўтказди.

Мураббий сўз олиб, ғурур ва фидойилик ҳақида гапирди. Шундан сўнг у ўйинчиларнинг фикрларини сўради ва улардан очиқ гапиришни сўради, деб хабар беради АS. 

Марк-Андре тер-Cтеген ва Роналд Араухо кўпроқ гапиришди. Роберт Левандовски ва Илкай Гундўған ҳам сўзга чиқишди.

Учрашув ижобий руҳда ўтди. Ҳамма ўйинни яхшилаш керак деган хулосага келди, ҳеч нарса йўқотилмагани ва вазиятни тўғирлаш мумкинлиги айтилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар