09.11.2023 14:34
2523
Дибала — Моуриньо уни ЖЧ финали тугаши билан табриклагани ва мураббий аргентиналикларни яхши кўриши ҳақида

Пауло Дибала Жозе Моуриньонинг Аргентина миллий жамоасига муҳаббати ҳақида гапирди.

«Рома» клуби ва Аргентина миллий жамоаси яримҳимоячиси  португалиялик мутахассис уни ЖЧ-2022 ғолиблиги билан қандай табриклаганини айтиб берди.

«Францияга қарши финал тугагач, биз антидопинг текширувидан ўтаётгандик ва телефоним ёнимда эмасди. Кийиниш хонасига келганимда, оилам билан гаплашиш учун телефонни олдим ва унда Моудан 5та ўтказиб юборилган қўнғироқ турганди.

Эҳтимол, онамдан олдин Жозега қўнғироқ қилгандирман, эсимда йўқ. У хурсанд бўлди. У аргентиналикларни яхши кўради. У ҳар доим Анхел Ди Мария ва Лео Месси ҳақида жуда тўлқинланиб гапиради.

Жованни Ло Челсо, Эрик Ламела, Хуан Фойт — аргентиналикларнинг барчаси унинг жамоаларига янги жиҳатлар олиб киришди. У доим аргентиликлар ҳақида жуда ижобий гапиради», — дея Дибаланинг сўзларини келтиради TyC Sports.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар