09.11.2023 10:31
3652
«Биринчи ўйин жуда муҳим» —Ўзбекистон U-17 бош мураббийи мундиал олдидан 

Индонезияда бўлиб турган Ўзбекистон U17 жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев 10 ноябрдан бошланажак кичик мундиал олдидан жамоанинг тайёргарлиги ва бўлажак рақиблар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бу ерга келгунча катта йўлни босиб ўтдик. Тайёргарлик авжида. 

Дастлабки ўйин муҳим эканлигини биламиз. Шунинг учун бор эътиборимзни биринчи баҳсга қаратганмиз. 

ЖЧга энг кучли жамоалар ташриф буюради. Биз ҳам байроғимизни юқори чўққиларга кўтаришга ва совринли ўринлар учун курашишга ҳаракат қиламиз. 

Ҳозир Осиё футболи ҳам ривожланмоқда. Майдон эгалари Индонезия ҳам ўз майдонида рақибларга сюрпириз тайёрлаб қўйган бўлса керак. Бошқа Осиё жамоалари ҳам ўзига яраша ўйин кўрсатади, деб ўйлайман. 

Илк ўйин муҳимлигини англаган ҳолда рақибни ўрганиб чиқмоқдамиз. Шунга яраша ўз услубимизни қўллаймиз»,— дейди Раҳматуллаев.

Маълумот учун Индонезия мезбонлик қиладиган кичик мундиал 10 ноябрдан 2 декабргача бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон U17 жамоаси Б гуруҳида Мали (10 ноябр), Канада (13 ноябр) ва Испания (16 ноябр) ёшлари билан тўқнаш келади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар