09.11.2023 09:18
2566
Артета: «Севиля»га фақат бир марта 90+7-дақиқада зарба йўллашга имкон бердик»

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган «Севилья»га (2:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Албатта, жамоанинг ўйинидан жуда мамнунман. Йигитлар тажовузкорлик ва қатъият кўрсатишди. Тўпни йўқотганимизда уни қайтариб олиш учун ажойиб ўйнадик. Еврокубокда бундай ҳаракат қилиш қийин.

Агар сиз «Севиля»га ўз майдонингизда ҳаракат қилишига рухсат берсангиз, хавфли жамоага айланади. Биз фақат битта зарбага имкон бердик — 90+7-дақиқада.

Такеҳиро Томиясу ниманидир сезди, шунинг учун таваккал қилишни хоҳламадик. Букайо Сакада кичик лат ейиш бор», — дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар