09.11.2023 09:23
5144
Анчелотти ЕЧЛдаги ғалабалар сони бўйича мутлақ рекордчига айланди

ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 4-турида «Реал» ўз майдонида «Брага»ни мағлуб этди (3:0).

Мадридликлар устози Карло Анчелотти мураббий сифатида турнирдаги 116-ғалабасини қўлга киритди.

Италиялик мутахассис «МЮ» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсонни (115) ортда қолдириб, янги рекорд ўрнатди. 

Чемпионлар Лигасида Анчелотти «Реал»дан ташқари «Парма», «Ювентус», «Милан», «Челси», «ПСЖ», «Бавария» ва «Наполи»ни ҳам бошқарган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар