08.11.2023 01:14
6045
Теглар
ОЧЛ. Талискада ҳет-трик, Коутиньода дубль — Танташев бошқарган баҳсда «Ан Наср» «Дуҳайл»ни мағлуб этди

Осиё Чемпионлар Лигаси Е гуруҳида йўқотишсиз бораётган «Ан Наср» Қатарда «Ад Дуҳайл»ни Талисканинг ҳет-триги эвазига мағлуб этди. Мезбонларга Коутиньонинг дубли ҳам ёрдам бермади. 

Риёдликлар сафида Криштиану Роналду беллашувни ўтказиб юборди. Баҳсни ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев бошқарди. 

Бу ғалабадан сўнг «Ан Наср» очколарини 12тага етказиб, плей-офф масаласини деряли ҳал қилди. 1 очкоси бор «Дуҳайл» гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди.

ОЧЛ. 4-тур
Ад Дуҳайл — Ан Наср 2:3
7 ноябр, «Абдулла бин Халифа»
Голлар:
Коутиньо (8, 80 пенальти) — Талиска (27, 37, 65).
Ад Дуҳайл – Закариё, Ким Мун Ҳван, Рубен Семеду, Айман, Ан Науми (Муса, 65), Муҳаммад (Лиҳажи, 65), Бамба (Мунтари, 75), Коутиньо, Мадибо (Холид, 86), Алмоаз, Олунга.
Ан Наср – Ал Акиди, Ал Ғаннам, Ал Фатил, Ал Амри, Теллес, Брозович, Отавио, Талиска, Ан Нажи (Маду, 89), Мане (Ал Ҳасан, 90+10), Ғариб (Яхё, 81).
Огоҳлантиришлар: Айман (23), Мадибо (48), Бамба (56), Брозович (79), Талиска (87).
Четлатиш: Холид (90+2).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар