08.11.2023 21:23
1411
Теглар
Мбаппе «Милан» билан ўйиндаги мағлубиятдан кейин: «Тақдиримиз ўз қўлимизда. «Нюкасл»ни Парижда ютишимиз шарт»

Килиан Мбаппе «ПСЖ»нинг Миландаги мағлубиятига қарамай, жамоасининг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини яхши баҳоламоқда.

Италияда мағлубиятга (1:2) учраган Париж клуби гуруҳда 2-ўринда бормоқда ва пешқадам «Боруссия» билан фарқ бир очкони ташкил этмоқда.

«Мағлубиятни унутиб, фақат олдинга қараш керак. Тақдиримиз ҳамон ўз қўлимизда. Энди Парижда «Нюкасл»ни мағлуб этиб, гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаш учун бор куч ва имкониятимизни сафрлашимиз шарт. Гуруҳдаги охирги икки ўйинда ҳам фақат ғалаба ҳақида ўйлаймиз», - дейди «ПСЖ» форварди.

Маълумот учун, «ПСЖ» ЕЧЛ 5-6-тур ўйинларини «Ньюкасл» ва «Боруссия»га қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар