08.11.2023 11:56
2101
Гвардиола ЕЧЛдаги мағлубиятсиз серия бўйича «Барса»даги рекордини янгилади

Пеп Гвардиола Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди.

«Манчестер Сити» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-турида «Янг Бойз»ни мағлуб этди (3:0).

«Шаҳарликлар» бош мураббийи мусобақада кетма-кет 17 баҳсдан бери ютқазмаяпти.

Мутахассис «Барселона»даги шахсий рекордини янгилади — ўшанда мураббий кетма-кет 16 баҳсда енгилмаган.

Ҳозирда фақат 3 мураббий Гвардиоладан яхшироқ кўрсаткичга эга — Луи ван Гал, Оттмар Ҳитцфелд (19) ва Алекс Фергюсон (25).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар