08.11.2023 19:28
1136
Эрнан Креспо «Ал-Айн» бош мураббийи бўлишга яқин

Аргентиналик собиқ ҳужумчи Эрнан Креспо Бирлашган Араб Амирликларида иш бошлаши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, аргентиналик мутахассис «Ал-Айн» бош мураббийига айланиши кутилмоқда. Креспо бугун, 8 ноябр куни истеъфога чиққан Алфред Шрейдернинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод.

Креспо бунгача Қатарнинг «Ад-Дуҳайл» клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритганди. У бир ой аввал истеъфога чиқарилиб, ўрнига Кристоф Галтье Қатар клубида иш бошлаганди.

Маълумот учун, «Ал-Айн» ОЧЛ 5-турида «Пахтакор»га қарши майдонга тушади. Жамоа БАА Премьер-лигасида 7-турдан кейин 3-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар