08.11.2023 15:57
2938
Теглар
«Ал-Айн» бош мураббийи истеъфога чиқди. Клуб ОЧЛ навбатдаги турида «Пахтакор»га қарши ўйнайди

Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Айн» клуби Осиё Чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги «Ад-Дуҳайл» билан ўйиндан (3:2) кейин мураббийлар штабида ўзгариш бўлгани ҳақида эълон қилди.

«Ал-Айн» жамоаси гуруҳ босқичида кетма-кет 4-ғалабасига эришиб, ОЧЛда нимчоракфиналга йўлланма олган биринчи жамоага айлангач, клуб бош мураббийи Алфред Шрёдер истеъфога чиққанини маълум қилди.

Нидерландиялик 51 ёшли мутахассис ўз хоҳиши билан БАА жамоасини тарк этишга қарор қилган. Клуб Шрёдерга омад тилаб, хайрлашган.

«Ал-Айн» ОЧЛ 5-турида «Пахтакор»га қарши майдонга тушади. Жамоа БАА Премьер-лигасида 7-турдан кейин 3-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Алфред ўтган йиллар давомида «Барселона»да Роналд Куманга ёрдамчилик қилган бўлса, сўнг «Аякс»да Эрик тен Ҳагнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар