07.11.2023 09:04
6442
Рўзиқул Бердиев — «Шаржа» билан дуранг, тиғиз тақвим, ҳимояда ротация қила олмаётгани ва пенальтилар ҳақида

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ОЧЛ 4-туридан ўрин олган «Шаржа» (1:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Ғалаба учун майдонга тушгандик, аммо ҳамма кўрди: рақиб 1 очко учун вақтни чўзишга уринди. Шунга қарамасдан ҳисобни тенглаштира олдик. Устунлик бизда бўлди. Кўпроқ ҳужум қилдик. Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади. 

Рақиб бунчалик ҳимояланишмни кутмагандик. Чунки бундан таркиб билан ёрқинроқ ўйнаса бўларди. 

Жигаури пенальтидан фойдана олмагани ва Давронов қизил карточка олгани? Ҳа, биринчи голни биз урганимизда бошқача бўларди ва охирида Алибек ҳам эҳтиёткор ўйниши мумкин эди. Лекин, келинг, бугун айбдорни изламайлик. Жамоа сифатида шу натижага эришдик. 

Тиғиз тақвим? Машғулотларни қисқа ва кам ўтказяпмиз. Яримҳимоя ва ҳужумда ротация қиляпмиз, лекин ҳимояда Шуҳрат Муҳаммадиевнинг жароҳати боис бундай имкониятга эга эмасмиз. Шу сабаб Ғайбуллаев ва Насруллаевда бироз толиқиш сезилмоқда. 

Штатли пенальтичи? Бундай ўйинчи қолмади — ҳамма навбатма-навбат хато қиляпти. Менимча, бу руҳий жиҳат билан боғлиқ. Чунки машғулотларда кўп ишлаймиз ва футболчилар яхши тепишади», — деди Бердиев.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар