«Тоттенҳэм» бош мураббийи Анге Постекоглу АПЛ 11-туридан ўрин олган «Челси» (1:4) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бундай ўйинни ҳазм қилиш қийин. Ўйинни таҳлил қилиш деярли имконсиз эди, чунки у катта паузалар билан назоратдан чиқиб кетгандек туюлди. Натижадан ҳафсалам пир бўлди, лекин футболчилардан жуда фахрланаман. Улар борларини беришди ва бу — биз қабул қиладиган позитив.
Бир-икки марта ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келдик, бу бизнинг иродамиздан далолат беради.
Ўйлайманки, яхши бошладик, ажойиб гол урдик. Қизил карточка баҳснинг боришига таъсир қилди. Ҳакамлар эпизодга яхши баҳо беришди, шунинг учун мен буни қабул қилишим керак.
Улар такрорларни ўрганаётганда, ўзимни худди шу ерда нимадир бўлишини кутаётгандек ҳис қилдим. Ва бу туйғу ўйин давомида тез-тез такрорланиб турди.
Ҳар бир эпизод деярли суд-тиббий экспертизадан ўтказилади, ҳозир футбол шундай ва менга бу ёқмайди. Балки, кимгадир бугунги барча паузалар ёқар, лекин мен футбол ўйнашимизни афзал кўраман.
9 киши қолганда ҳам юқори блокда ўйнаганимиз? Бизда шундай жамоа бор ва мен мураббийлик қилар эканман, доим шундай бўлади. Ҳатто 5 киши қолсак ҳам, мақсадимизга эришиш учун гол уришга ҳаракат қиламиз», — дея Постекоглунинг сўзларини келтиради ВВС.