07.11.2023 13:40
1963
Почеттино: «Технология даврида яшаяпмиз. Ғалабага ҳақли эдик»

«Челси» бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ 11-туридан ўрин олган «Тоттенҳэм»га (4:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бу футбол. Ҳақли ғалабага эришдик. Технология даврида яшаяпмиз — буни қабул қилишимиз керак (ўйин давомида 4та гол бекор қилинди). Майдонда жуда кўп нарса содир бўлмоқда — текширишлар керак.

«Тоттенҳэм» – «Ливерпул» ўйинини эсланг, «шпорлар» сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетишган. Ўйлайманки, бугун ғалабага биз ҳақли эдик. «Тоттенҳэм» ажойиб ўйин кўрсатмоқда, аммо бугун биз яхшироқ ўйнадик деб ўйлайман», — дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар