07.11.2023 20:58
2856
Теглар
ОЧЛ. «Пахтакор» 90+5-дақиқадаги гол эвазига Туркманистонда мағлубиятдан қутулиб қолди

Осиё Чемпионлар лигаси 4-тури доирасида Ўзбекистон Суперлигаси пешқадами «Пахтакор» Туркманистон чемпионатида 5-ўринда бораётган «Ахал»га қарши майдонга тушди.

Ашхободда ўтган учрашувда вакилларимиз 65-дақиқада майдонда 10 киши бўлиб қолишди. Одил Ҳамробеков рақибга қарши қўпол ҳаракат қилгани учун майдондан четлатилди.

81-дақиқада мезбонлар Алибек Абдураҳмоновнинг голи эвазига ҳисобни очиб, ғалабага яқин эди. Аммо 90+5-дақиқага келиб Ҳожимат Эркинов жарима зарбасидан кейин Дилшод Саитовнинг узатмасини голга айлантириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди – 1:1.

Шу тариқа, «Пахтакор» А гуруҳида 4 очко билан ҳозирча 2-ўринда бормоқда. «Ахал»да ҳам 4 очко, «Ал-Файҳа» ҳисобида 3 ўйинда 3 очко бўлса, пешқадам «Ал-Айн» 9 очкога эга.

ОЧЛ. А гуруҳи. 4-тур

«Ахал» (Туркманистон) – «Пахтакор» - 1:1

Бош ҳакам: Муҳаммад Назми бин Насаруддин (Малайзия).

Голлар: Алибек Абдураҳмонов 81 – Ҳожимат Эркинов 90+5.

«Ахал»: 96.Раҳат Жапаров, 3.Шуҳрат Союнов, 5.Ҳакмуҳаммет Башимов, 7.Мейлис Диниев, 8.Адилбек Равшанов (18.Салим Умаров, 82), 9.Гурбан Аннаев (11.Даянч Мередов, 62), 10.Элман Тагаев, 27.Язқилич Гурбанов, 30.Алибек Абдураҳмонов, 71.Атегелди Гелдиев, 98.Довран Ҳожамаммедов.

«Пахтакор»: 36.Павел Павлюченко, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Одил Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 73), 10.Драган Черан (19.Пшемислав Банашак, 73), 20.Ҳожимат Эркинов, 27.Сардор Собирхўжаев, 28.Диёр Холматов, 34.Фаррух Сайфиев, 77.Дилшод Саитов, 88.Шаҳзод Азмиддинов.

Четлатиш: Одил Ҳамробеков, 65.

А гуруҳидаги вазият:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар