ОЧЛ 4-туридан кейин «Ғарб» минтақасида муддатдан аввал кейинги босқичга йўлланма олган дастлабки жамоа номи маълум бўлди.
А гуруҳида «Ал-Файҳа» Саудия Арабистонида «Ал-Айн»ни қабул қилиб, мағлубиятга учради – 2:3. Шу тариқа, БАА клуби 12 очко билан муддатдан аввал 1-ўринни нақд қилди ва нимчоракфиналга йўлланма олди.
«Пахтакор» ва «Ахал» 4 очкога эга бўлса, «Ал-Файҳа» 3 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.
С гуруҳида эса Тожикистон чемпиони «Истиқлол» Эрон чемпиони «Персеполис» билан дуранг қайд этди – 1:1. Эрон клуби гуруҳда 7 очко билан 2-ўринда, «Истиқлол» эса 2 очко билан 3-ўринда бормоқда. Яна бир ўйинда «Ан-Наср» бугун Қатарда «Ад-Дуҳайл» меҳмони бўлади.
ОЧЛ. 4-тур.
А гуруҳи
Ал-Файҳа – Ал-Айн – 2:3
Голлар: Энтони 53, Муҳаннад 90+6 – Лаба Кожо 29, 40, Раҳими 64.
Е гуруҳи. 4-тур
Истиқлол – Персеполис – 1:1
Голлар: Cебаи 74 – Меҳди Торабий 29.