07.11.2023 19:23
2001
Теглар
«Насаф» ва ОКМК ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финалини Асимов бошқаради

Ўзбекистон ҳакамлар маркази мамлакат кубоги финалини бошқариб борадиган расмийларни эълон қилди.

Унга кўра, Қаршида ўтадиган «Насаф» ва ОКМК ўртасидаги финал учрашувини Азиз Асимов бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда Олим Абдувасилов ва Тимур Гайнулин ёрдам беради. ВАРда Илгиз Танташев ишлайди.

Маълумот учун, финал 12 ноябрь куни соат 17:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар