07.11.2023 09:13
7990
Миржалол Қосимов: «Ўзига яраша муаммоларимиз бор эди. Бундай йирик мағлубият — фаолиятимда биринчиси»

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ОЧЛ 4-туридан ўрин олган «Сипоҳон»га (0:9) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

Рақибни ҳақли равишда ғалабага эришгани билан табриклайман. Ўзига яраша муаммоларимиз етарли эди ва бу нарса бугунги ўйинда яққол кўринди. Қолаверса, футболчимизнинг (Акром Комилов) четлатилиши ҳам ўйинга ўз таъсирини кўрсатди.

— Жамоангиз биринчи бўлимда рақибга қарши яхши ўйин намойиш этганди. Иккинчи таймда эса биз бошқача жамоани кўрдик. Бунинг сабаби нимада?

— Савол учун раҳмат. Тўғрисини айтадиган бўлсам, ўзим ҳам нимага бундай бўлганини тушунмай қолдим. Иккинчи бўлимда ўтказиб юборган голимиз қайсидур маънода ўз сўзини айтди ва кетма-кет «рикошет» голлар ўйин тизгинини бутунлай ўзгартириб юборди.

— Ушбу натижа сизнинг фаолиятингиздаги энг ёмони бўлди десак ҳам бўлади. Шу ҳақда фикрларингиз?

— Бу футболда учраб туради. Лекин тўғри таъкидладингиз бундай ёмон натижа — фаолиятимдаги биринчиси.

Олмалиқ жамоаси 4та турда ҳам очко тўплай олмади ва муддатидан аввал гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаши маълум бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар