07.11.2023 14:03
2509
Манба: «Реал» шартномани узайтиришни таклиф қилса, Анчелотти кўзини юмиб имзолайди

Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасини бошқармаслиги мумкин.

Аввалроқ 64 ёшли италиялик мутахассис 2024 йилнинг ёзида «Реал» билан шартномаси якунлангач, «пентакампеонлар» устози бўлиши ҳақида хабар берилганди. Бу маълумот расман тасдиқланмаган.

«Анчелотти Бразилия билан келишиб олгани йўқ. Агар «Реал» унга шартномани узайтиришни таклиф қилса, у кўзини юмиб имзолайди», — деди журналист Эду Агирре El Chiringuito телеканалида.

Анчелотти 2013 йилдан 2015 йилгача «Реал»ни бошқарган, 2021 йилда қайтди. У жамоа билан 10 та соврин, жумладан, Ла Лига ва 2 марта Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар