07.11.2023 14:04
3024
«Ливерпул» ва «Арсенал» Либертадорес Кубоги ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи

«Ливерпул» Андре Нетуни сотиб олиш вариантига қайтди, деб ёзади Globo Esporte 

Мерсисайдликлар ёзда «Флуминенсе» яримҳимоячисини 30 млн евро эвазига сотиб олмоқчи бўлишган, бироқ рад жавобини олишганди.

«Ливерпул» 22 ёшли ҳавбекни Либертадорес Кубоги финалида кузатди ва кўрганларидан мамнун бўлди («Флуминенсе» чемпионга айланди). Ўйинда «Арсенал» ва «Фулҳэм» скаутлари ҳам бор эди. 

Бразилия клуби Андрени 35 млн евродан қимматроққа сотиши мумкинлигига ишонмоқда. Футболчи билан уни қишда қўйиб юбориш борасида келишув бор. 

Бу мавсумда яримҳимоячи Бразилия чемпионатида 19та ўйин ўтказди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар