07.11.2023 15:53
2551
Файзуллаев РПЛ 14-тур рамзий жамоасига киритилди

Россия Премьер-лигаси 14-тури якунига кўра, Россиянинг бир қатор нашрлари Аббосбек Файзуллаевни тур рамзий жамоасига киритишди.

Жумладан, «Чемпионат.сom» нашри «Нижний Новгород»га қарши ўйинда 2та ассист қайд этиб, жамоасининг ғалабасига (3:2) ҳисса қўшган Файзуллаевни тур рамзий жамоасига киритган. 

14-тур рамзий жамоаси (Чемпионат):
Дарвозабон: Игорь Лешук («Динамо»).
Ҳимоячилар: Егор Тесленко («Рубин»), Страхиня Эракович («Зенит»), Виллиан Роша (ЦСКА).
Яримҳимоячилар: Никита Бурмистров («Сочи»), Вячеслав Якимов («Факел»), Данил Пруцев («Спартак»), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА).
Ҳужумчилар: Жон Кордоба («Краснодар»), Евгений Марков («Факел»), Антон Зиньковский («Спартак»).

Шунингдек, «Матч» телеканали ҳам РПЛ 14-тур рамзий жамоасига Аббосбек Файзуллаевни киритган. 

Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев кетма-кет сўнгги икки ойда ЦСКАнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. ЦСКА РПЛ турнир жадвалида 24 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар