06.11.2023 18:14
850
Винисиус футболчилар ассоциациясига кўра Ла Лигада 2022/23 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор Ла Лига 2022/23 йилги мавсум якунларига кўра, ўйинчилар талқинига биноан йил ўйинчиси деб топилди.

COPE хабарига кўра, Мадрид клуби ҳужумчиси бугун ўтадиган гала-кечада Испания футболчилар ассоциацияси (AFE) расмийларидан совринни қабул қилиб олади.

Бразилиялик вингер Ла Лига-2022/23 йилги мавсумида 33 ўйинда 10та гол ва 9та ассистга муаллифлик қилганди. У жорий мавсум 9 ўйинда 2та гол киритди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар