06.11.2023 12:25
2047
Рюдигер «Валенсия» билан ўйинни ўтказиб юборади

Антонио Рюдигер сариқ карточкалар сони сабабли «Валенсия»га қарши ўйнамайди.

«Реал» ҳимоячиси 12-турдан ўрин олган «Райо Валекано» билан ўйинда (0:0) иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда огоҳлантирилди. 90+6-дақиқада Рюдигер рақиб ҳимоячиси Флориан Лежен билан тўқнаш келди ва уни бурчак байроғи яқинига қўпол равишда итариб юборди. Бош ҳакам Хуан Мартинес Мунуэра ҳар икки футболчига сариқ карточка кўрсатди.

«Райо» билан баҳсда олинган карточка Рюдигер учун Ла Лигада ушбу мавсумдаги бешинчиси бўлди. Шу тариқа немис ҳимоячиси кейинги турдаги «Валенсия» билан ўйинни ўтказиб юборади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар