06.11.2023 21:18
10352
Теглар
ОЧЛ. «Навбаҳор» Эронда тарихий ғалабага эришиб, гуруҳда «Ал-Ҳилол» билан қўшҳокимлик ўрнатди

Осиё Чемпионлар лигаси D гуруҳи 4-тури доирасида «Навбаҳор» клуби Эронда тарихий ғалабага эришди.

Теҳрондаги «Озоди» стадионида ўтган баҳсда «Нассажи Мозандарон» клуби меҳмони бўлган Наманган жамоаси 7-дақиқадаёқ Голбаннинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 21 ва 46-дақиқада Остон Ўрунов катта саҳнага чиқиб, дубли эвазига жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлашга яқин эди. Фақатгина 69-дақиқада мезбонлардан Озоди фарқни бироз қисқартирди, холос – 1:3.

Шу тариқа, «Навбаҳор» ОЧЛ тарихида сафардаги илк тарихий ғалабасини Эронда қўлга киритиб, 10 очко билан гуруҳда «Ал-Ҳилол» билан қўшҳокимлик ўрнатган. Ар-Риёд клуби фақатгина тўплар нисбатига кўра, 1-ўринда бормоқда. Саудия Арабистони клуби бугунги баҳсда Ҳиндистонда «Мумбай Сити»дан устун келди – 2:0.

ОЧЛ. 4-тур. D гуруҳи

«Нассажи Мозандарон» - «Навбаҳор» - 1:3

Голлар: Муҳаммадризо Озоди 69 – Игор Голбан 7, Остон Ўрунов 21, 46.

«Нассажи»: 1. Муҳаммад Рашид, 3 . Воҳид Муҳаммадзода, 4. Амир Жанмалеки, 55. Мерсад Саифи, 8. Фаршед Исмоили (22. Ноно, 53), 88. Бобои, 96 . Муҳаммадриза Аббоси, 5. Саид Холамалибеиги, 6. Меҳрдод Абди (11. Маҳмуд Раҳмати, 86), 10. Ҳусаин Замеҳрон (81.Ориё Барзегар 64), 9. Муҳаммад Риза Озод.

«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Милош Милович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов, 10. Жамшид Искандеров (4. Азим Аҳмедов, 88), 13. Филипп Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброр Исмоилов (19. Дониёр Абдуманнопов, 78), 21. Темурхўжа Абдухолиқов (77. Асадбек Собиржонов 78), 22. Игор Голбан, 23. Йован Жокич.

Мумбай Сити - Ал-Ҳилол - 0:2

Голлар: Оливейра 62, Митрович 85.

Гуруҳдаги вазият:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар