06.11.2023 21:02
5447
Теглар
ОЧЛ. Четлатишлар ва пеналти кузатилган ўйинда «Насаф» «Шаржа» билан дуранг қайд этди

Осиё Чемпионлар лигаси 4-тури доирасида «Насаф» ўз майдонида «Шаржа»ни қабул қилди.

БАА клубига қарши учрашувнинг 8-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очиши мумкин эди, аммо Жигаурининг пеналтидан йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтариб қолди. 16-дақиқада эса Марега жамоасининг биринчи ҳужумини голга айлантирди – 1:0.

Қаршиликлар 2-бўлимнинг 81-дақиқасига келиб ҳисобни тенглаштиришди. Абдираҳматовнинг узатмасини Матеус Лима Крус голга айлантириб, Қаршидаги стадионни ларзага келтирди – 1:1.

Сўнгги дақиқаларда амирликлар дарвозабони ва Алибек Давронов майдондан четлатилган бўлса-да, ҳисоб бошқа ўзгармади.

Шу тариқа, «Шаржа» 8 очко билан 1-ўринда қолди, «Насаф» 7 очко билан 2-ўринда бормоқда.

ОЧЛ. В гуруҳи. 4-тур

«Насаф» - «Шаржа» (БАА) 1:1

Голлар: Матеус Лима 81 – Мусса Марега 16.

Бош ҳакам: Муҳаммад Ҳолид (Саудия Арабистони)

Фойдаланилмаган пенальти: Жамбули Жигаури, 8 (дарвозабон).

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 46), 7.Акмал Мозговой, 17.Суҳроб Нуруллоев, 18.Баҳром Абдураҳимов (9.Жавоҳир Сиддиқов, 46), 34.Шерзод Насруллаев (19.Матеус Лима, 71), 70.Жамбули Жигаури (88.Марко Станоевич, 46), 77.Ойбек Бозоров, 92.Умар Эшмуродов, 99.Азизбек Амонов (10.Андрес Чавес, 71).

«Шаржа»: 40.Одил Ал-Ҳосани, 7.Кайо Фернандеш, 8.Муҳаммад Абдулбосит, 11.Муҳаммад Фирас (6.Мажид Иброҳим, 70), 13.Салим Султон, 18.Абдалла Алалави, 19.Холид Иброҳим, 22.Маркус Винисиус, 24.Мажид Рашид, 30.Усмон Камара, 91.Мусса Марега.

Огоҳлантиришлар: Шерзод Насруллаев (29), Зафармурод Абдираҳматов (50), Алибек Давронов (60), Муҳаммад Абдулбосит (73), Абдалла Алалави  (79).

Четлатишлар: Алибек Давронов 90+3 (2С) – Одил Алҳосани 85.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар