06.11.2023 19:48
2882
ОЧЛ. «Ал-Иттиҳод» Ироқда «Ал-Қува»га мағлубиятга учради

Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клуби Осиё Чемпионлар лигаси жорий мавсумидаги биринчи мағлубиятини тан олди.

Карим Бензема етакчилигидаги Жидда клуби Арбилда «Ал-Қува Ал-Жавия» меҳмони бўлиб, мағлуб бўлди – 0:2. Шу куни меҳмонлар сафида Карим Бензема, Нголо Канте асосий таркибда ўйнади.

Шу тариқа, «Ал-Иттиҳод» 9 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди, Ироқ клуби эса 7 очко билан 2-ўринда бормоқда. 

ОЧЛ. 4-тур
Ал-Қува (Ироқ) – Ал-Иттиҳод (С.Арабистони) – 2:0
Голлар: Али Яссим 44, Абдул Раҳим 52.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар