06.11.2023 14:18
1623
Каррагер: «Ливерпул» АПЛ чемпиони бўлишга тайёр эмас. Буни Клопп ва мухлислар ҳам тушунади»

Жейми Каррагернинг фикрича, «Ливерпул» АПЛ чемпиони бўла олмайди. 

«Ливерпул» ҳамон «Манчестер Сити» каби қарши ҳужумларни тўхтата олмаяпти. Улар тўпга эгалик қилишда устунлик қилишади, тўпни кўп ушлаб туришади, аммо жамоа тўпсиз «Сити» каби яхши эмас, шунинг учун ҳам тез-тез тўпни йўқотишади.

«Ливерпул»нинг яримҳимояси ўтган мавсумда биз кўрганимиздан яхшиланди, аммо уларга ҳали ҳам юқори даражадаги таянч яримҳимоячиси етишмаяпти. Мак Аллистер энг яхши таянч яримҳимоячиси эмас. У тўпни қабул қилишни яхши билади, ҳимояда курашади, аммо бироз тезлик етишмайди.

Орқадаги тўртликда «Ливерпул» маълум бир позиция учун ўйинчи эмас, балки бир неча позицияларни қамраб оладиган ажойиб ҳимоячидан фойдаланиши мумкин. Улар Гомесни ҳимояда кучлироқ бўлишини ўйлаб, чап қанот ҳимоясига қўйишди. Ўйлайманки, «Ливерпул» қанотда бошқа ўйинчидан, яримҳимояда эса Трентдан фойдаланиши мумкин.

«Ливерпул» чемпионатда ғолиб бўлишга тайёр эмас. Буни Юрген Клопп ва клуб мухлислари ҳам билишади. Улар яна кучли тўртликка қайтишни хоҳлашади. Янги трансферларга келсак, менимча, уларга юқори даражадаги ҳимоячи ва таянч яримҳимоячиси керак», — дея мерсисайдликлар собиқ ҳимоячисининг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар